Yangiliklar

Президентимиз Шавкат Мирзиёев бугун, 2 ноябрь куни халқ таълими тизимини янада ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди.

Халқ таълими тизимини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар натижадорлиги таҳлил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Таълим-тарбия тизимини мутлақо янги босқичга кўтариш мақсадида жорий йил 5 сентябрь куни давлатимиз раҳбарининг “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони, шунингдек, қатор қарорлари қабул қилинди.

Шу йил 1 сентябрдан мактабларда фаолият олиб бораётган 450 мингдан зиёд педагог ва раҳбар ходимларнинг маоши оширилди. Халқ таълими ходимларига уй, ер, маиший техника, чорва ва машина сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар бериш тизими жорий этилди. Улар учун махсус давлат мукофоти таъсис қилинди. Ўқитувчиларни бошқа ишларга жалб этиш, мактабларда асоссиз текширувлар ўтказиш амалиётига чек қўйилди.

Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида халқ таълими тизими жорий йилда 16 минг нафар олий маълумотли ёш кадр билан тўлдирилди. Қарийб 13 минг нафар эркак ўқитувчи мактабларга қайтди.

Президентимиз соҳа олдида яна кўплаб вазифалар тургани, дарсликлар таъминоти, таълим дастурлари сифати, ўқитувчилар билим ва малакасини ошириш, кадрлар етишмовчилигини бартараф этиш, чет тилларини ўқиш имкониятини кенгайтириш борасидаги ишлар талаб даражасида эмаслигини таъкидлади.

Халқ таълими тизимида ўқув жараёнини автоматлаштириш, ўқувчиларни мактабга қабул қилиш ва кўчириш хизматларини электрон шаклга ўтказиш, давлат-хусусий шериклик асосида хусусий мактаблар ташкил этиш суст бораётгани қайд этилди.

Йиғилишда шу йўналишларда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, айни пайтда мактаб ўқитувчиларининг билими ва малакаси талабга жавоб бермайди. Тизимдаги 422 мингдан ортиқ педагогнинг 65 минг нафари ўрта махсус маълумотли. Атиги 11 минг нафар ўқитувчи олий тоифали.

Айни пайтда 3 мингдан ортиқ педагог кадрларга реал эҳтиёж мавжуд. Жумладан, инглиз тили, рус тили ва адабиёти, бошланғич синф, информатика, математика фанлари ўқитувчилари етишмайди.

Шунинг учун Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлигига вакант лавозимларга педагогларни жалб қилиш, чекка ҳудудларга бориб ишлайдиган ўқитувчиларни рағбатлантириш ва малакасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

Ўқув-методик ва дарсликлар сифатини ошириш ҳам долзарб масалалардан. Ўқув йили бошланганига 2 ой тўлган бўлса-да, 3-, 5-, 8-синф ўқувчилари учун 33 мингдан зиёд дарслик етишмайди. Дарсликларда хатоликлар кўплиги ҳам ачинарлидир. Бу борадаги камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев бугун, 2 ноябрь куни халқ таълими тизимини янада ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда мактаблар биноси, уларнинг моддий-техник базаси ҳолатига ҳам эътибор қаратилди.

Мактабларда 11 йиллик тизимга ўтилгач, ўқувчилар сони 1 миллионга ортган. Бугунги кунда 138 та мактаб филиали ўз биносига эга эмас, 55 та филиалда ўқувчилар сони меъёридан юқори.

Инвестиция дастури доирасида 35 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишларини тезроқ якунлаш керак. 5 мингдан зиёд физика, кимё ва биология ўқув-лаборатория жиҳозлари, 43 минг тўплам ўқув мебели зарур.

Президентимиз белгиланган мактаблардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш, марказлашган инвестиция маблағлари ҳисобидан уларни жиҳозлаш кераклигини таъкидлади.

Ҳудудлар талабидан келиб чиқиб, лицей ва коллежларнинг бўшаган биносини жорий йил охирига қадар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказиш, 2019 йил 1 январгача жойлардаги мактаб филиалларини асосий мактабга айлантириш, мактаб автобуслари билан тизимли таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда мактабларда билим бериш ва ўзлаштириш даражаси бугунги замон талабларига мос эмаслиги танқид қилинди. 10-11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этиш ва уларни жиҳозлаш ишлари қониқарсиз экани кўрсатиб ўтилди.

Мамлакатимиз бўйича синфларда ўқувчилар сони ўртача 23, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 40 нафарни ташкил этади. Бизда ҳар 13 ўқувчига битта ўқитувчи тўғри келади, ривожланган давлатларда бу 10 нафардан ошмайди. Синфларда ўқувчилар сонини, ҳафталик дарс юкламасини камида 5-10 фоизга тушириш керак, деди давлатимиз раҳбари.

Умумтаълим мактабларида ахборот технологияларининг жорий этилишини ҳам қониқарли деб бўлмайди. Мисол учун, баъзи мактабларда информатика фани ҳали ҳамон эски дастурлаш тили асосида ўтилмоқда, бир қатор компьютер жиҳозлари яроқсиз ҳолга келиб қолган.

Шу боис, мактабларда компьютер билан таъминланганлик даражасини танқидий ўрганиб, уларни жиҳозлаш бўйича аниқ манзилли дастурлар ишлаб чиқиш, информатика фанини ўқитишнинг замонавий услубларини жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

Мамлакатимизда хорижий тажриба асосида хусусий мактабларни ривожлантириш истиқболли вазифалардан экани қайд этилди.

Йиғилишда мактабларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларининг бориши ҳам муҳокама қилинди. Халқ таълими ва Молия вазирликлари маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда 2 ҳафта муддатда мактабларни куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёрлаш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланди.

«Ўқитувчи» каналига уланиш учун👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD8vuSxP2ygIKYoEuQ

loyihalar:

Умумтаълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида

ID-1068

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

БУЙРУҒИ

Умумтаълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги

ПҚ-3931-сон “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Умумтаълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бошлиқ У. Ташкенбаев

Тошкент ш.,

2018 йил ____ ______________,

____-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг

2018 йил ___ ____________ даги

_____мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА

Умумтаълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари фаолияти самарадорлигини

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Фаолият йўналишлари Фаолият самарадорлигини

аниқлаш механизми

Максимал балл
Умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари
Ташкилий-бошқарув фаолияти
1. Умумтаълим муассасасининг олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминланганлиги Педагог кадрларнинг тарификация рўйхати асосида ўрганилади ва белгиланган юқори балга нисбатан фоиз ҳисобида (пропорция тузиш орқали) қуйидагича баҳоланади:

КБ=(КПКТ*5)/100

КБ – кўрсаткич балли;

КПКТ – педагог кадрлар билан таъминланганлик кўрсаткичи.

5
2. Раҳбар томонидан ходимларнинг самарали меҳнат қилишлари ва ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун шарт-шароитларнинг яратилганлиги Ижтимоий сўровномалар ўтказиш ҳамда жойида ўрганилиб, сўровномада қатнашганларнинг неча фоизи ижобий фикр билдиришган бўлса, белгиланган юқори баллга нисбатан фоиз ҳисобида (пропорция тузиш орқали) қуйидагича баҳоланади:

КБ=(КШШЯ*5)/100

КБ – кўрсаткич балли;

КШШЯ – шарт-шароит яратилганлиги бўйича ижобий фикр билдирганлар кўрсаткичи.

5
3. Умумтаълим муассасасини бошқаришнинг очиқлиги, уни бошқаришда таълим олувчилар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик фикри инобатга олиниши Умумтаълим муассасасининг:

расмий веб-сайти яратилган, ундаги маълумотлар янгиланиб турилган бўлса – 5 балл;

расмий веб-сайти яратилган, ундаги маълумотлар янгиланмаган бўлса – 2 балл;

расмий веб-сайти яратилмаган бўлса – 0 балл бериш орқали баҳоланади.

5
4. Умумтаълим муассасасида педагог кадрлар, таълим олувчилар ва ота-оналар ўртасида соғлом муҳит яратилганлиги Умумтаълим муассасасининг кузатув кенгаши:

ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти меъёрий ҳужжатларга мос равишда олиб борилаётган бўлса – 5 балл;

ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти меъёрий ҳужжатларга мос равишда олиб борилмаётган бўлса – 2 балл;

ташкил этилмаган бўлса – 0 балл бериш орқали баҳоланади.

5
5. Раҳбарнинг таълимга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши, раҳбарлик қобилияти, касбий ва лавозим вазифаларида белгиланган вазифалар бўйича билимини аниқлаш Онлайн усулда 30 та тест саволларидан иборат синовлар ташкил этиш ва ҳар бир тўғри жавоб учун 1 баллдан бериш орқали баҳоланади. 30
Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этилиши ва таълим муассасасининг ривожланиш динамикаси кўрсаткичлари
6. Умумтаълим муассасаси битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида қайд этган кўрсаткичлари Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида қайд этган ўртача кўрсаткичларининг белгиланган максимал баллга нисбатан фоизини ҳисоблаб чиқариш орқали қуйидагича баҳоланади:

КБ=(КОТМКБ*10)/100

КБ – кўрсаткич балли;

КОТМКБ – битирувчиларнинг олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларида қайд этган ўртача балли.

10
7. Умумтаълим муассасаси ўқувчиларининг ўқув фанларини давлат таълим стандартларига мувофиқ ўзлаштириш даражаси Ташқи мониторинг натижасида ўқувчиларнинг самарадорлик кўрсаткичлари белгиланган максимал баллга нисбатан қуйидагича аниқланади:

КБ=(КЎСК*10)/100

КБ – кўрсаткич балли;

КЎСК – умумтаълим муассасаси ўқувчиларининг ўртача самарадорлик кўрсаткичи.

10
8. Умумтаълим муассасаси рейтинги кўрсаткичлари Рейтинг кўрсаткичлари:

ўтган йилдаги рейтинг кўрсаткичларига нисбатан ўсган бўлса – 10 балл;

ўтган йилдаги рейтинг кўрсаткичларига нисбатан ўзгармаган бўлса – 5 балл;

ўтган йилдаги рейтинг кўрсаткичларига нисбатан пасайган бўлса – 0 балл бериш орқали баҳоланади.

10
Хўжалик-бошқарув ишларининг ташкил этилганлиги кўрсаткичлари
9. Умумтаълим муассасасида бюджетдан ташқари қўшимча маблағ топишнинг йўлга қўйилганлиги Умумтаълим муассасасининг йиллик харажатлар сметасида кўрсатилган маблағларнинг:

5-6 фоизи миқдорида қўшимча маблағ топилган бўлса – 10 балл;

3-4 фоизи миқдорида қўшимча маблағ топилган бўлса – 8 балл;

1-2 фоизи миқдорида қўшимча маблағ топилган бўлса – 6 балл;

қўшимча маблағ топилмаган бўлса – 0 балл бериш орқали баҳоланади.

10
10. Умумтаълим муассасасида директор жамғармаси ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари Молиявий-хўжалик фаолиятини ўрганиш натижаларига кўра:

самарали фойдаланилган бўлса – 10 балл;

самарали фойдаланилмаган бўлса – 0 балл бериш орқали баҳоланади.

10
Жами: 100
II. Умумтаълим муассасалари педагог ходимлари
1. Дарс ўтиш маҳорати
11. Ўқув йили давомида очиқ (ноанъанавий) дарслар ўтганлиги Педагог ходим томонидан:

тўрт марта очиқ дарс ўтилган бўлса – 5 балл;

уч марта очиқ дарс ўтилган бўлса -3 балл;

икки марта очиқ дарс ўтилган бўлса – 2 балл;

бир марта очиқ дарс ўтилган бўлса – 1 балл;

очиқ дарс ўтилмаган бўлса – 0 балл бериш орқали баҳоланади.

5
12. Ўқув йили давомида дарс машғулотлари таҳлил қилинганлиги Педагог ходим томонидан:

34 соат ва ундан ортиқ дарс машғулоти таҳлил қилинганда – 5 балл;

22-30 соат дарс машғулоти таҳлил қилинганда – 3 балл;

12-20 соат дарс машғулоти таҳлил қилинганда – 2 балл;

дарс машғулоти таҳлил қилинмаганда – 0 балл бериш орқали баҳоланади.

5
13. Дарс жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаганлиги ва мультимедиа воситаларидан самарали фойдаланганлиги Дарс машғулоти жараёнида:

ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланса – 5 балл;

ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланмаса – 0 балл.

5
14. Ўқитишнинг инновацион усуллари ва илғор педагогик технологияларни қўллаганлиги Дарс жараёнида:

замонавий таълим технологиялари ва ўқувчилар билимларини баҳолашнинг илғор усулларини қўлласа – 5 балл;

замонавий таълим технологиялари ва талабалар билимларини баҳолашнинг илғор усулларини қўлламаса – 0 балл.

5
Меҳнат фаолияти самарадорлиги
15. Ўқув фанларидан ўқувчиларнинг ўзлаштириш самарадорлиги Ташқи ва ички мониторинг натижасида ўқувчиларнинг самарадорлик кўрсаткичлари белгиланган максимал баллга нисбатан қуйидагича аниқланади:

КБ=(КЎФК*10)/100

КБ – кўрсаткич балли;

КЎФК – ўқув фанидан ўқувчиларнинг ўртача самарадорлик кўрсаткичи.

10
16. Ўқувчиларнинг фан олимпиадалари, кўрик-танловларда ютуқларга эришганлиги Ўқувчилар томонидан эришилган ютуқлар:

республика ёки халқаро миқёсда бўлса – 10 балл;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида бўлса – 8 балл;

туман (шаҳар) миқёсида бўлса – 5 балл;

умумтаълим муассасаси миқёсида бўлса – 3 балл бериш орқали баҳоланади.

10
17. Кўрик-танловлар ва бошқа турли мусобақаларда ютуқларга эришганлиги Педагог ходим томонидан эришилган ютуқлар:

республика ёки халқаро миқёсда бўлса – 10 балл;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида бўлса – 5 балл;

туман (шаҳар) миқёсида бўлса – 3 балл бериш орқали баҳоланади.

10
18. Педагог ходимнинг иш тажрибаси оммалаштирилганлиги Иш тажрибаси:

республика миқёсида оммалаштирилган бўлса – 10 балл;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида оммалаштирилган бўлса – 8 балл;

туман (шаҳар) миқёсида оммалаштирилган бўлса – 5 балл бериш орқали баҳоланади.

10
19. Педагог ходимнинг веб-сайти мавжудлиги ва таълим олувчилар учун кўмаклашиш самарадорлиги

Педагог ходимнинг:

расмий веб-сайти яратилган, ундаги маълумотлар янгиланиб турилган бўлса – 10 балл;

расмий веб-сайти яратилган, ундаги маълумотлар янгиланмаган бўлса – 5 балл;

расмий веб-сайти яратилмаган бўлса – 0 балл бериш орқали баҳоланади.

10
20. Семинарлар, конференциялар, форумларда ва педагогик ўқишларда мақола ёки маърузалари билан иштирок этганлиги Педагог ходим:

республика ва халқаро миқёсдаги тадбирларда иштирок этган бўлса – 10 балл;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсидаги тадбирларда иштирок этган бўлса – 8 балл;

туман (шаҳар) миқёсидаги тадбирларда иштирок этган бўлса – 5 балл;

тадбирларда иштирок этмаган бўлса – 0 балл бериш орқали баҳоланади.

10
21. Оммавий ахборот воситалари ва оммавий нашрларда чиқиш қилганлиги Ўқув йили давомида:

республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсидаги оммавий ахборот воситалари ҳамда нашрларда 5 марта ва ундан ортиқ чиқиш қилган бўлса – 10 балл;

республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсидаги оммавий ахборот воситалари ҳамда нашрларда 3 марта ва ундан ортиқ чиқиш қилган бўлса – 5 балл;

туман (шаҳар) миқёсидаги оммавий ахборот воситалари ҳамда нашрларда чиқиш қилган бўлса – 3 балл бериш орқали баҳоланади.

10
22. Дарслик, ўқув-услубий қўлланма, методик тавсиялар яратишда иштирок этганлиги Педагог ходим:

дарслик (электрон дарслик) муаллифи (ҳаммуаллифи) бўлса – 10 балл;

ўқув-услубий қўлланма муаллифи (ҳаммуаллифи) бўлса – 5 балл;

методик тавсия муаллифи (ҳаммуаллифи) бўлса – 3 балл бериш орқали баҳоланади.

10
Жами: 100

Изоҳ: Умумтаълим муассасалари раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан, педагог ходимлари фаолиятини баҳолаш умумтаълим муассасалари кузатув кенгашлари ва ички мониторинг гуруҳлари томонидан ҳар ўқув йили сўнгида амалга оширилади.

Мазкур баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.

Халқ таълими вазири Ш. Шерматов

2018 йил ___

XABARLAR:

Ayni davlarda maktabimizning chiyal94maktab telegram kanalida yangiliklar muntazam berib borilmoqda. Kanalga a’zo bo’ling

Assalom. 2018-2019 o’quv yili

Bu yilgi o’quv yilini ko’tarinki kayfiyatda kutib olmoqdamiz.
2018-2019 o’quv yili boshida jami o’quvchilar soni quyidagini tashkil qilmoqda.
Т.р
Синфлар
Синф комплект сони
Жами ўқувчилар сони
Асосий матабдаги
Синф комплект
Сони
Асосий мактабдаги
Жами ўқувчилар сони
Филиалдаги
Синф комплект сони
Филиалдаги жами ўқувчилар сони
1
1
2
58/26
2
58/26
2
2
3
73/38
3
73/38
3
3
2
52/26
2
52/26
4
4
2
64/26
2
64/26
Жами 1-4 синф
9
247/116
9
247/116
5
5
2
63/28
2
63/28
6
6
2
50/25
2
50/25
7
7
2
53/32
2
53/32
8
8
2
54/29
2
54/29
9
9
2
50/18
2
50/18
Жами 5-9синф
10
270/132
10
270/132
10
10
2
58/31
2
58/31
11
11
2
59/34
2
59/34
Жами 10-11 синф
4
117/65
4
117/65
Жами 1-11синф
23
634/313
23
634/313
 
 
 

Jismoniy tarbiya o’qituvchilarining o’quv seminari

img142

 

Shu yil 14-mart kuni maktabimizda Jismoniy tarbiya o’qituvchilarining o’quv seminari bo’lib o’tdi.Seminarni Tuman hokimi Ravshan Komilov kirish so’zi bilan ochdi. Shundan sung seminarda Oliy Majlis qonunchilik palatasi deputati Sattor Rahmatov so’z olib,bugungi kunda Oliy Majlis qonunchilik palatasining ish faoliyati hamda Sport sohasida qabul qilinayotgan qonunlar haqida fikr yuritdi. Seminarda shuningdek Viloyat Yoshlik sport jamiyati raisi Bahrom Avazov  hamda Viloyat Xalq ta’lim boshqarmasi jismoniy tarbiya metodisti Sanaqul Eshonqulov ishtirok etdi.